Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

  • Абу Абдурраҳмон Абдуллоҳ ибн Масъуд ривоятида Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
  •  

    «إِنَّ اللَّهَ خَلَقَ الْخَلْقَ حَتَّى إِذَا فَرَغَ مِنْهُمْ, قَامَتْ الرَّحِمُ فَقَالَتْ: هَذَا مَقَامُ الْعَائِذِ بِكَ مِنْ الْقَطِيعَةِ, قَالَ نَعَمْ أَمَا تَرْضَيْنَ أَنْ أَصِلَ مَنْ وَصَلَكِ وَأَقْطَعَ مَنْ قَطَعَكِ, قَالَتْ: بَلَى, قَالَ: فَذَلِكِ لَكِ»

    «Аллоҳ махлуқотларни яратишдан бўшагач, қариндошлик туриб: «Мана бу узилишдан сендан паноҳ сўровчиларнинг жойи бўлсин», деди. Аллоҳ: «Ҳўп, сени боғлаганлар билан боғланишим ва сени узганлар билан узилишимни ҳоҳлайсанми?», деди. У «Ҳа, хоҳлайман», деди. Аллоҳ: «Ўша сеники», деди» (муттафақун алайҳ).

    • Бухорийнинг «Саҳиҳ»ида келишича, Пайғамбар с.а.в.:

     

    «لَيْسَ الْوَاصِلُ بِالْمُكَافِئِ, وَلَكِنْ الْوَاصِلُ الَّذِي إِذَا قُطِعَتْ رَحِمُهُ وَصَلَهَا»

    «Қариндош билан баб-баробар борди-келди қилган одам қариндошликни боғлаган киши ҳисобланмайди. Қариндоши қариндошликни узиб турса ҳам, борди-келди қилаверган одам ҳақиқий қариндошликни боғлаган киши ҳисобланади», деганлар.

     

    • Оиша y ривоятида Пайғамбар с.а.в. айтганлар:

     

    «الرَّحِمُ مُعَلَّقَةٌ بِالْعَرْشِ تَقُولُ: مَنْ وَصَلَنِي وَصَلَهُ اللَّهُ, وَمَنْ قَطَعَنِي قَطَعَهُ اللَّهُ»

    «Қариндошлик Аршга осилиб олиб: «Ким мени боғласа, Аллоҳ у билан боғлансин, ким мени узса, Аллоҳ у билан узилсин», деб туради» (муттафақун алайҳ).


    л) Риё, хўжа кўрсинга иш қилиш ва қилган ишини эшиттириш:
    Қурбат дегани яқинлашиш, яқин бўлиб олиш деганидир. Киши амалини ё Аллоҳга ё одамларга яқинлашиб олиш учун, яъни қурбат учун қилади. Аллоҳга яқинлашиш учун қилинган амал холис амал, одамларга яқинлашиш учун қилинган амал эса риё амали ҳисобланади. Амалнинг ўзи риё эмас, у риёнинг ўрни холос. Риё бу дилдаги қасддир, яъни у тил ёки бошқа аъзоларнинг эмас, фақатгина дилнинг ишидир. Қурбат ишида ҳам Аллоҳни, ҳам одамларни қасд қилиш ҳаромдир. Фақат одамларнинг ўзини қасд қилиш ундан баттар.

     

    241-бет

    Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260 261 262 263 264 265 266 267 268 269 270 271 272 273 274 275 276 277 278

     

     

     

    8